Германиядаги сайловларда Меркелнинг партияси етакчилик қилиши кутилмоқда

Олам 1301
image

Германия канцлери Aнгела Меркелнинг партияси — Христиан Демократик Иттифоқи Германиянинг ARD телеканали томонидан ўтказилган  натижаларига кўра, Саксония-Aнхальт федерал штатида бўлиб ўтган парламент сайловларида етакчилик қилмоқда.

Телеканалнинг ҳисоб-китобларига кўра, партия сайловларда 36 фоиз овоз олиши мумкин, бу сайловларда партиянинг асосий рақиби — “Германия учун альтернатива” ўнг қанотининг 22,5 фоиз овоз олиши тахмин қилинмоқда. Учинчи ўринда 11фоиз овоз билан “чап”лар, 8,5 фоиз билан Германия социал-демократик партияси жойлашган.

Тахминларга кўра, яқинда федерал даражада жуда машҳур бўлган Яшиллар ушбу Шарқий Германия штатида 6,5 фоиз овоз олади. Шунингдек, Германиянинг Эркин Демократик партияси парламентдаги ўринларга даъвогарлик қилиши мумкин, уларнинг ҳам 6,5 фоиз овоз тўплаши кутилмоқда.

Ҳозиргача Саксония-Aнхальт Бош вазири Христиан Демократик Иттифоқи партияси вакили Райнер Хазельхов эди, унинг партияси социал-демократлар ва Яшиллар билан биргаликда ҳукмрон коалиция ҳосил қилганди.

Маълумот учун, Бундестагга сайловлар 26 сентябрда бўлиб ўтади, канцлер Меркель ушбу сайловларда ўз номзодини кўрсатмайди, унинг ўрнига партия Aрмин Лашетни канцлер лавозимига таклиф қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин ўзи билан Германия канцлери Ангела Меркель ўртасида иш бўйича яхши алоқалар мавжудлиги ҳақида гапириб, Меркель сиёсатдан кетса, уни соғиниб қолишини маълум қилганди. 

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×