Меркель кетяпти. Путин уни соғинишини айтди

Олам 8975
image
-

Россия Президенти Владимир Путин ўзи билан Германия канцлери Ангела Меркель ўртасида иш бўйича яхши алоқалар мавжудлиги ҳақида гапирди. Россия раҳбари Меркель сиёсатдан кетса, уни соғиниб қолишини маълум қилди. 

“Албатта. Унинг ўрнида ким бўлишини билмайман. Бизнинг Ангела билан иш бўйича алоқаларимиз ҳақиқатан яхши ва мен уни жуда қадрлайман”, деган Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида бўлиб ўтаётган халқаро ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашувда. 

Шунингдек, Путин Меркелнинг тажрибали сиёсатчи, ишончли шахс эканини таъкидлаган. Россия раҳбари келажакдаги Германия раҳбарияти билан ҳам алоқалар худди шундай барқарор бўлишига умид билдирган. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг сентябрь ойида Германия Федератив Республикасида Бундестагга сайловлар бўлиб ўтади, шундан сўнг янги федераль канцлер аниқланади. Меркель эса сиёсатни тарк этади.

Ангела Меркель 16 йилдирки Германия канцлери лавозимини эгаллаб келади. У илк бор 2005 йилда Христиан-демократик иттифоқи партиясидан канцлер лавозимига сайланганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 351
Рейтинг: 3
Теглар
t
×