Германиядаги отишма ирқчилик ва исломга тажовуз сифатида баҳоланмоқда
Олам
−
20 Февраль 2020
6372Аввалроқ, Германиянинг Гессен федерал ерларидаги Ханау шаҳрида отишма содир этилгани, бунинг оқибатида 9 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Иккита чилимхонада одамларни ўлдирган қотил ёлғиз ҳаракат қилган. У дастлаб Курт-Шумахер-плацдаги чилимхона ва букмекерлик идорасига кирган. Сўнг, Хоймаркт майдонидаги чилимхонада яна уч кишини ўлдирган. Қурбонлардан ташқари 5 киши жароҳатланган.
Қурбон бўлганларнинг беш нафари турк фуқаролари экани айтилмоқда.
Мазкур ҳолатга нисбатан расмий Анқара “ирқчилик” дея муносабат билдирди. Туркия Республикаси Президенти ёрдамчиси Фуат Ўктай “Ирқчилик ва террор бутун инсониятнинг муаммосидир”, деди.
Қайд этилишича, ушбу террорристик ҳаракатни амалга оширган шахс ҳам ўз уйида онаси билан биргаликда жонсиз ҳолатда топилган. Айни вақтда мазкур террорчилик ҳаракати Европа мамлакатлари, жумладан Германиядаги ирқчилик ва Исломга қарши муносабатнинг тажовузкор кўриниши сифатида қабул қилиняпти.
Қайд этилишича, террорчи 43 ёшда бўлган. У ўзидан видеомурожаат ва мактуб қолдирган. Террорчиликни амалга оширган шахс Германия фуқароси бўлган.
LiveБарчаси