Германиядаги фожиага аниқлик киритилди
Олам
−
22 Декабрь
7773Германиянинг Саксония-Ангальт федерал ери пойтахти Магдебургдаги ҳужум бўйича дастлабки тергов натижаларига аниқлик киритилди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Маълум қилинишича, гумонланувчи Германиядаги саудиялик қочқинларга аҳоли ва ҳокимиятнинг муносабатидан доимий равишда норози бўлиб келган.
Бундан ташқари, журналистлар ҳужумга бир ҳафта қолганида гумонланувчи Америкадаги блогга берган интервьюсида Германия ҳукумати бутун дунё бўйлаб ислом динидан воз кечган саудияликларни йўқ қилиш учун яширинча махфий амалиёт ўтказаётгани ҳақида гапирган.
Қолаверса, воқеа оқибатида 45, 52, 67 ва 75 ёшли тўрт аёл ва 9 ёшли бола ҳалок бўлгани айтилган.
“Судья қотиллик, суиқасд қилиш ва хавфли тан жароҳати етказиш айби билан терговга қадар қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарди”, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу фожианинг асосий гумонланувчиси 50 ёшли саудиялик Толиб ал-Абдулмуҳсин саналиши ва у 2006 йилда Германияга кўчиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. Ҳафталик чоп этиладиган “Der Spiegel” нашри 50 ёшли гумонланувчи Толиб ал-Абдулмуҳсин психиатр ва психотерапевт эканини ёзган. У мамлакатга дастлаб малака ошириш учун ташриф буюрган. Шифокор вақт ўтиб мамлакатда қўним топган.
LiveБарчаси