Германияда Volkswagen ходимлари иш ташлади
Олам
−
16:36
1148Германиянинг IG Metall касаба уюшмаси Volkswagen автомобилсозлик компанияси раҳбарияти иш ҳақини камайтириш, оммавий қисқартириш ва бир қатор заводларни ёпиш режаларини эълон қилгандан сўнг, касаба уюшмалари Германиядаги VW заводларида ишлашни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Бугун, 2 декабрь куни Германиянинг IG Metall касаба уюшмаси Volkswagen автомобилсозлик концернининг ўнта заводидан тўққизтасида ходимлар иш ташлай бошлаган.
“Бу ҳаракат VW ва тариф музокараларидан сўнг Германиядаги бир нечта заводларни ёпиш ниятида эканлигининг мантиқий натижаси бўлди”, деган IG Metall музокарачилар гуруҳи раҳбари Торстен Грегер.
Маълум қилинишича, 1 декабрь оқшомида ишчилар ва Volkswagen раҳбарияти ўртасида меҳнат низоларини тинч йўл билан ҳал қилишга мажбур бўлган келишувга эришилмаган.
“Биз музокаралар столида муросага келишга тайёр эканлигимизни кўрсатдик, аммо чўзилган қўлимиз рад этилди”, деди касаба уюшмаси вакили.
Торстен Грегернинг таъкидлашича, агар иш берувчилар ён бермаса, ташкилот ўз тарихидаги энг кескин можаролардан бирига дуч келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Германияда минглаб ишчилар маошини оширишни талаб қилиб, бутун мамлакат бўйлаб иш ташлашни бошлаганди. Тўрт миллионга яқин электротехника ва металлургия саноати ишчилари касаба уюшмаларининг иш ташлашлари Porsche, BMW, Mercedes ва бошқа йирик компанияларга таъсир кўрсатганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси