Германияда сайлов натижалари эълон қилинди. Ким канцлер бўлади? 

Олам 15599
image

Германия социал-демократик партияси (СДП) мамлакат парламенти – Бундестаг сайловларида ғалаба қозонди, Ангела Меркельнинг партияси эса тарихдаги энг паст натижани қайд этди. Шу тариқа, канцлерликка икки номзод бор. Булар: Олаф Шольц ва Армин Лашет. Ангела Меркель эса ҳукмрон коалиция тузилгач постини тарк этади. 

Марказий сайлов комиссиясига кўра, Социал-демократик партия 25,7 фоиз, Христиан демократик ва Христиан социал иттифоқи (ХДИ / ХСИ) блоки тарихдаги энг паст натижа – 24,1 фоиз овоз тўплаб, иккинчи бўлди. Учинчи ўринни эса 14,8 фоиз овоз билан “Яшиллар” партияси, тўртинчи ўринни 11,5 фоиз овоз билан Эркин демократик партия эгаллади. “Германия учун муқобил” партияси эса 10,3 фоиз билан бешинчи бўлди. 

Шу билан бирга, “Сўллар” партияси 2002 йилдан бери биринчи марта партиялар рўйхатидаги 5 фоизлик тўсиқни енгиб ўтолмади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 сентябрь куни Германияда Бундестагга сайловлар бўлиб ўтди. Амалдаги канцлер, ХДС собиқ раҳбари Ангела Меркель сайловларда иштирок этмади. У ҳукмрон коалиция тузилиб, янги канцлер тайинлангандан кейин ўз лавозимини тарк этади. Бу лавозимга асосий даъвогарлар СДП номзоди Олаф Шольц ва CДУ / CСУ блоки номзоди Армин Лашетдир.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 416
Рейтинг: 3
t
×