Ангеласиз ҳукумат: Германияда сайловга “старт” берилди

Олам

image

Бугун, 26 сентябрь куни Германияда Бундестаг – парламент сайловлари бошланди. Овоз бериш жараёни маҳаллий вақт билан соат 8:00 дан кечки соат 18:00 гача давом этади

Сайловнинг дастлабки расмий натижаларини Германия Марказий сайлов комиссияси эртага, 27 сентябрга ўтар кечаси эълон қилади.

Бундестагга сайловлар ҳар тўрт йилда ўтказилади. Сайловдан кейин янги парламент канцлерни танлайди. Бу йилги сайловдан сўнг, 16 йил Германия канцлери бўлган Ангела Меркель ўз лавозимини тарк этади. У 2018 йилда 2021 йилги сайловдан сўнг, сиёсатдан кетишини эълон қилган.

Ангеланинг лавозими учун уч нафар номзод курашмоқда. Булар: Шимолий Рейн-Вестфалия штати раҳбари ва Христиан демократик ва Христиан социал иттифоқи (ХДИ / ХСИ) блоки номзоди Армин Лашет, Социал-демократик партиясидан номзод – вице-канцлер ва Германия молия вазири Олаф Шольц, шунингдек, Яшиллар партияси ҳамраиси Аннелена Бербок.


Бундестаг сайловларида қатнашиш учун 53 та партия рўйхатдан ўтган. Бироқ, уларнинг фақат айримлари риал имкониятга эга. Булар: Христиан демократик ва Христиан социал иттифоқи блоки, Яшиллар, Эркин Демократик Партия ҳамда Германия учун альтернатива ва Чап партия.  


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг