Германияда мактабга кечиккан ўқувчиларга жарима солинмоқда

Олам

image

Германиянинг Нюрнберг шаҳридаги Дюрер гимназияси кечиккан ўқувчиларга жарима жорий этди. Бу ҳақда “Spiegel” хабар берди.

Маълум қилинишича, агар ўқувчи доимий равишда кечикиб келса ва бунга сабаб бўлмаса, унга 5 евро жарима солинади. Ушбу қоидалар 2024 йил май ойида жорий этилган бўлиб, аллақачон ижобий таъсир кўрсатган. Жарима фақат баъзи ҳолатларда амалга оширилган бўлсада, кечикувчилар сони сезиларли даражада камайган. Мактаб директори бу чора жазо эмас, балки ўқувчиларни ўз масъулиятларини ҳис қилишга ундаш мақсадида жорий қилинганини таъкидлаган.

“Биз ўқувчиларга қийинчилик туғдиришни истамаймиз, лекин бизда ҳали ҳам бирор сабабга кўра, мактабга келмаётган жуда кўп болалар бор”, деган у.

Қайд этилишича, жарима фақат 9-11-синф ўқувчилари учун қўлланилади.

Жарима чораси Германиядаги мактабларнинг ҳаммасида ҳам қўлланмайди. Айрим таълим муассасаларида ўз вақтида келмаган ўқувчига қўшимча вазифа берилиши ёки ота-онаси чақирилиши мумкин.

“Forbes” нашри ёзишича, мамлакатда узрсиз сабаблар билан мактабга бормаслик учун янада қаттиқроқ жазо қўлланмоқда. Германиянинг баъзи ҳудудларида жарима миқдори 2,5 минг еврогача етиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Мактаб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг