Германияда кучайтирилган карантин 16 декабрдан кучга киради
Олам
−
13 Декабрь 2020
4457Германия Ҳукумати коронавирус инфекциясининг тарқалиш тезлигини камайтириш учун мамлакатда 16 декабрдан 10 январгача қатъий карантин чораларини жорий қилмоқда. Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркел федерал штатлар Бош вазирлари билан учрашувдан сўнг маълум қилган.
“Биз эртароқ ҳаракат қилишимиз керак ва биз ҳозир буни қиляпмиз” дейди Меркел.
Канцлернинг таъкидлашича, Германияда чакана савдо дўконлари 16 декабрдан бошлаб ёпилади, фақат озиқ-овқат ва кундалик маҳсулотлар сотадиган дўконлар бундан мустасно. Шунингдек, сартарошхоналар фаолияти тўхтатилади ва пиротехника воситаларини сотиш тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Францияда коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун 15 декабрдан бошлаб, соат 20:00 дан 06:00 гача "қатъий назорат остида" комендантлик соати жорий этилиши хабар қилинганди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам коронавирус бўйича аҳолига огоҳлантириш билан чиқди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь