Германияда Алишер Усмоновни “Dilbar”нинг эгаси деб аташ тақиқланди

Олам

image

Жорий йилнинг 5 май куни Германиянинг Гамбург суди Алишер Усмоновнинг “Dilbar” яхтасига эгалик қилиши тўғрисидаги “Mediahuis Luxembourg” нашриёти илгари сурган даъвони ҳақиқатга зид деб топди ва уни тарқатишни тақиқлади. Бу ҳақда суд расмий сайтида эълон қилинди.

Суд қарорига кўра, бундай даъволар Усмоновнинг ҳуқуқларини бузади ва уларни тарқатганларга нисбатан ҳар бир ҳолат учун 250 минг еврогача жарима ёки жаримани ундириш имкони бўлмаса, 6 ойгача маъмурий қамоқ жазоси, жами 2 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилиши мумкин. Мазкур қарор ортидан мақоладаги низо туғдирган жумлалар “Luxembourg Times” сайтидан аллақачон олиб ташланган.

Усмонов манфаатларини ҳимоя қилаётган юрист Йоахим Штайнхёфелнинг айтишича, Европа Иттифоқи прокуратураси ва санкция қўлловчи органлар “суд томонидан рад этилган ва обрўсизлантирилган ОАВ материалларига” таянмоқда. У бунга жараённинг қонунийлиги юзасидан жиддий хавотир уйғотувчи ҳолат сифатида баҳо берган.

Қайд этиш жоиз, 2024 йил февраль ойида Германиянинг DPA ахборот агентлиги Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова “Dilbar” яхтасининг эгаси экани ҳақида эълон қилинган материални расмий равишда қайтариб олган эди. Мазкур даъво Европа Иттифоқи томонидан Исмоиловага нисбатан санкциялар қўллашга асос сифатида кўрсатилган. 2022 йилда айнан шу важ билан “Дилбар” яхтасида тинтув ўтказилган.

2024 йил апрель ойида эса Германиянинг “Munchner Merkur” газетаси Алишер Усмонов ва унинг мулкларига оид 15 та мақолани сайтидан олиб ташлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қисман Усмоновга тегишли бўлган Deep Sea Mining Finance (DSMF) компанияси томонидан ижарага олинган Coco кемаси Папуа-Янги Гвинеянинг эксклюзив иқтисодий зонасида сув остидан ноқонуний руда қазиб олишда гумонланаётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Усмонов Dilbar

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг