Германияда ҳибсга олинган турк журналистлари озод қилинди

Олам

image

Германияда ҳибсга олинган турк журналистлари Исмоил Эрел ва Жемил Албай озод этилди. Бу ҳақда Германия полицияси хабар берди. 

Аввалроқ Германия полицияси Туркиянинг “Sabah” газетасининг Франкфуртдаги офисига бостириб кириб, газетанинг Германиядаги вакили Исмоил Эрел ва бош муҳаррири Жемил Албайни ҳибсга олган эди

“Sabah” газетаси манбаларидан олинган маълумотларга кўра, полиция Исмоил Эрел ва Жемил Албайнинг уйларига, шунингдек нашрнинг Европадаги офисига бостириб кириб, компьютер ва телефонларини мусодара қилган. 

Рейд мақсади ҳақида ҳозирча маълумот олинмаган. 

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ва касаба уюшмалари оммавий ахборот воситалари ходимларини озод қилиш учун зарур чораларни кўрган. 

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги воқеани кескин қоралади ва Германия расмийларини ҳибсга олинган журналистларни зудлик билан озод қилишга чақирди. 

Германия элчиси Туркия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Анқара бу воқеани “тажовуз ва турк матбуотини қўрқитишга уриниш” деб атади. 

“Бутун дунёга сўз ва матбуот эркинлигини ўргатмоқчи бўлган Германияда мустақил матбуотга қилинган ҳужумлар Берлинда “икки томонлама стандартлар” сиёсати юритилаётганидан далолат беради”, дея таъкидлади Туркия Ташқи ишлар вазирлиги.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг