Германия ва Франция Трампни Гренландия бўйича огоҳлантирди

Олам

image

Германия ва Франция бугун, 8 январь куни АҚШнинг сайланган президенти Гренландияни ҳарбий йўл билан босиб олиш имкониятини истисно қилмаганидан кейин Дональд Трампни “суверен чегаралар”га таҳдидлардан огоҳлантирди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

Германия канцлери Олаф Шольцнинг айтишича, чегаралар дахлсизлиги тамойили шарқда ёки ғарбда жойлашганидан қатъи назар, ҳар бир давлатга тегишли. Бу тамойил кичик давлатми ёки жуда қудратли бўлишидан қатъи назар ҳар бир давлат томонидан ҳурмат қилиниши керак.

Германия ҳукумати матбуот котиби Штеффен Хебештрайт ҳам чегараларни куч билан ўзгартирмаслик керак деган қатъий тамойилни эслатди. Хебештрайт Берлин Трампга нисбатан таҳдидларни жиддий қабул қиладими?, деган саволга жавоб бермаган.

Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро “France Inter” радиосига берган интервьюсида Европа Иттифоқи ким бўлишидан қатъи назар, бошқа давлатларга ўз суверен чегараларига ҳужум қилишга рухсат бера олмаслигини айтган.

“Агар сиз мендан АҚШ Гренландияни босиб оладими? деб сўрасангиз, жавоб йўқ бўлади. Биз уйғонишимиз ва ўзимизни ҳарбий жиҳатдан кучайтиришимиз керак”, деган Барро.

У, шунингдек, АҚШни “табиатан империалистик эмас” деб атади. Бироқ Франция ҳукумати матбуот котиби Софи Примас Трампнинг изоҳлари “империализм шаклини” кўрсатишини айтган.

Франция Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Гренландияни “Европа ҳудуди” деб атади. AFP таъкидлаганидек, Дания Бирлашган Қироллиги таркибига кирган Гренландия 1985 йилда мухторият бўлгач, Европа Иттифоқини тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Панама ва Дания АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг Панама канали ва Гренландия устидан назоратни ўз қўлига олиш таклифини яна рад этганди. Дания Бош вазири Метте Фредериксен Қўшма Штатлар Дания таркибидаги ҳудуд бўлган ва кенг автономия ҳуқуқларига эга бўлган Гренландия устидан назоратни қўлга киритиш учун ҳарбий ёки иқтисодий чораларни қўллаш эҳтимолига шубҳа билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Франция Дональд Трамп Гренландия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг