Германия Украинага қурол учун 150 млн евро ажратади

Олам

image

Германия Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни назарда тутувчи PURL (Prioritized Ukraine Requirements List) ташаббуси доирасида камида яна 150 миллион евро ажратади. Бу ҳақда Германия Мудофаа вазири Борис Писториус Берлинда Германия, Британия, Польша, Италия ва Франция Мудофаа вазирлари иштирок этган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Бу кузда Германия аллақачон 500 миллион евролик йирик PURL пакетини молиялаштириш мажбуриятини олган эди. Кеча биз қисқа муддат ичида яна бир пакетда иштирок этишга келишиб олдик. Кеча мен НАТО бош котиби Марк Рютте билан боғландим. Биз камида 150 миллион евро миқдоридаги навбатдаги пакетда ҳам қатнашишга тайёр эканимизни билдирдик”, дейди Писториус.

Маълумот учун, жорий йилнинг август ойи бошида Украина Мудофаа вазири Денис Шмигаль АҚШ ва НАТО PURL ташаббуси орқали Украинани қўллаб-қувватлашнинг янги механизмини ишга тушираётганини, бу ташаббус аъзо давлатларнинг кўнгилли бадаллари ҳисобига қурол-аслаҳани тез етказиб беришни кўзда тутишини айтган. 2 сентябрь куни Рютте НАТО давлатлари PURL доирасида АҚШдан Украина учун 2 миллиард долларга ўлимга олиб келувчи ва мудофаа қуролларини харид қилганини маълум қилган.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Норвегия 2026 йилда Украинага қариб 8,5 миллиард доллар ажратмоқчи экани, шундан 6,9 миллиард доллари ҳарбий ёрдам доирасида бўлиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия АҚШ Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг