Германия Украинага қочқинлар учун 200 миллион евро ажратмоқчи

Олам 5001
image

Германия Украинага 200 миллион евро миқдорида янги молиявий ёрдам ажратади. Бу ҳақда Германиянинг Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш вазири Свенья Шульце “Funke” медиа гуруҳига берган интервьюсида айтган. 

“Янги ёрдамимизнинг муҳим қисми Украина ҳукуматининг ички кўчирилганларни қўллаб-қувватлаш дастурига йўналтирилиши керак”, дейди у. 

Бугун, 4 сентябрь куни Украина Бош вазири Денис Шмигаль Берлинга ташриф буюради.  

“Мен Бош вазир билан қочқинларни таъминлаш масаласида Украина ҳукуматини қандай қўллаб-қувватлашимиз мумкинлиги ҳақида гаплашаман. Гап уй-жой, иссиқлик, кийим-кечак ва тиббий буюмлар билан таъминлаш ҳақида кетмоқда”, дейди Шульце. 

Айни вақтда ҳеч бир ташкилот Украинадан чиқиб кетиш бўйича мутлақо аниқ статистикага эга эмас. Ҳисобот чегара органлари, маҳаллий ҳокимият органлари ва халқаро ташкилотлар томонидан юритилади. Энг батафсил статистик маълумотлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги томонидан мунтазам равишда эълон қилинади.  у маълумотларга кўра, Европа Иттифоқининг деярли барча давлатлари 10 мингдан ортиқ украиналик қочқинларни қабул қилган. Европа Иттифоқидан ташқарида украиналиклар қочадиган давлатлар орасида Россия (900 мингга яқин), Молдова (ярим миллион қочқин) ва Туркия (деярли 150 минг) бор. Камроқ одам Беларусга (тахминан 30 минг), Исроилга (35 минг) ва Швейцарияга (тахминан 56 минг) жўнаб кетади. Грузияга камида 20 минг украиналик келди.

Қочқинларни қабул қилиш бўйича етакчилар қаторида Польша ҳам бор. Шунингдек, Венгрия ва Руминия ҳам миллиондан ортиқ одамни қабул қилган.

Сўров натижаларига кўра,  урушдан қочганларнинг қарийб 45 фоизи тинч ҳаёт тикланиши билан тезроқ ватанга қайтишни истайди. 

БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигига кўра,  орижга қочганларнинг учдан икки қисми ҳали ватанига қайтиш нияти йўқлигини айтган. Аммо украиналикларнинг аксарияти Европада қолиб, янги ҳаёт бошлашни хоҳлайди. Жумладан, Германияга жойлашиш истагида бўлганлар кўп.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қочқинлар бўйича Олий комиссари идораси маълумотларига кўра, 24 февралдан бери 10,5 миллиондан ортиқ киши Украинани тарк этган, уларнинг 6,37 миллиони Европада, энг кўпи – 1,25 миллиони Польшада жойлашган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 2.9
t
×