Германия Украинага 700 млн евролик ҳарбий ёрдам ажратади

Олам

image

Германия Украинага 700 миллион евро миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакетини беради. Бу ҳақда НАТОнинг Вильнюсдаги саммитида Германия Мудофаа вазири Борис Писториус маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, янги партия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, танклар ва артиллериядан иборат бўлади. Хусусан, гап Patriot тизимларининг иккита аккумулятори, 40 та Marder пиёда жанговар машинаси, 25 та Leopard 1 танки, 25 000 та снаряд, дрон таҳдидларидан комплекс ҳимоя, шунингдек, Luna дрони ва дала шифохонаси ҳақида бормоқда.

Ўз навбатида у ушбу ёрдам пакети Украинанинг барқарорлигини мустаҳкамлашга муҳим ҳисса қўшишига ишонч билдирган.

Канцлер Олаф Шольц бугун НАТО саммитидаги чиқиши чоғида пакетнинг топширилишини расман эълон қилиши кутилмоқда.

Ҳозирча Германия Украинага қарийб 3 миллиард евро миқдоридаги ҳарбий техникани топширишни маъқуллаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Украинага биринчи узоқ масофали Scalp ракеталарини берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Украина Patriot Leopard 1

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг