Германия Украинага 10 та Leopard танкини етказиб берди

Олам

image

Германия ўтган ҳафтада Украинага 10 та Leopard 1 танки, 20 та MG3 танк пулемёти, юз минглаб тиббий тўпламлар, 10 та радар ва мингдан ортиқ 155 мм ўлчамдаги снарядлар юборди. Бу ҳақда Германия Вазирлар Маҳкамаси веб-сайтидаги янгиланган рўйхатда маълум қилинди.

Leopard 1 ва 40 та Marder зирҳли машинасини ўз ичига олган янги ёрдам пакети НАТОнинг Вильнюсдаги саммити чоғида эълон қилинган. Янги пакетнинг нархи 700 миллион еврони ташкил қилади.

Шунингдек, янги ёрдам пакети кўприк тизими ва 12 та тиркама, 10 та ердан кузатув радари, 16 Zetros юк машинаси, 4 та чегара патруль машинаси ва 100 мингта биринчи тиббий ёрдам тўпламини ўз ичига олади.

Маълумот учун, Германия 2023 йил охиригача Украинага 100 дан ортиқ Leopard 1 танкларини топширишга ваъда берган. 2022 йил февралидан бери Германиядан кўрсатилган ҳарбий, молиявий ва гуманитар ёрдамнинг умумий ҳажми деярли 17 миллиард еврога етган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Франция ҳам биринчи узоқ масофали Scalp ракеталарини Украинага берганди. Буюк Британия эса жорий йилнинг август ойидан бошлаб украиналик ҳарбий учувчиларни Ғарб техникаларини бошқаришга ўргатишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Украина Leopard

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг