Германия Россия газисиз қанча вақт муаммосиз яшай олиши айтилди
Олам
−
24 Июнь 2022
20228Германия газ омборлари 100 фоизга тўлган ҳолда Россия газисиз ўртача қишнинг 2,5 ойини муаммосиз ўтказа олади. Германия Федерал электр тармоғи агентлиги раҳбари Клаус Мюллер Россия Федерациясидан газ етказиб беришнинг қисқариши фонида шундай фикр билдирди.
“Агар Германиядаги газ омборлари математик жиҳатдан 100% тўлган бўлса, биз атиги 2,5 ой давомида Россия газисиз тўлиқ яшашимиз мумкин, кейин эса омборлар бўшаб қолади”, деган Мюллер.
Шу билан бирга, у Германияга газ етказиб бериш бўйича вазият таранг, аммо барибир барқарор эканини қўшимча қилган. Федерал тармоқ агентлиги раҳбари ГФР қўшимча етказиб берувчиларни топиши ва газни тежаш зарурлигини таъкидлаган.
Аввалроқ Германия ҳукумати газ истеъмолини камайтириш режасининг иккинчи босқичи ишга туширганди. Бу эса РФдан газ етказиб беришнинг қисқаришига қарамай омборларни қишгача тўлдириш имконини бериши кераклиги айтилган. Иккинчи босқич ҳукумат компанияларга газни тежашни тавсия қилиши мумкинлигини англатади. Учинчи, максимал даража, агар бозорнинг ўзи газ таъминотини бошқара олмаса, жорий этилади. Бундай ҳолда, Федерал тармоқ агентлиги дистрибютор ролини ўз зиммасига олади – у биринчи навбатда газни ким олиши тўғрисида қарор қабул қилади.
Германия ҳукуматининг бу ҳаракати “Шимолий оқим” орқали Россия газини етказиб бериш 40 фоизгача қисқартирилганига жавоб бўлди. 14 июнь куни “Газпром” Siemens газ насос агрегатларини таъмирдан ўз вақтида қайтармагани ва двигателларда аниқланган техник носозликлар туфайли “Шимолий оқим” орқали газ етказиб беришни қисқартиришга мажбур бўлганини маълум қилди. Siemens, ўз навбатида, Канаданинг Россияга қарши санкциялари туфайли турбинани Монреалдан Германияга қайтариб бўлмаслигини билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь