Германия хавотирда. Ҳукумат газни тежаш режасини ишга туширди
Олам
−
23 Июнь 2022
8560Германия газ истеъмолини камайтириш режасининг иккинчи босқичини ишга туширди. Бу ҳақда Германия Иқтисодиёт вазири Роберт Хабек журналистларга маълум қилди.
“Германияда газ тақчил маҳсулот”, деган вазирлик раҳбари.
Уч босқичли режанинг иккинчи босқичига ўтиш Газпром”дан етказиб беришнинг қисқариши фонида содир бўлди. Россия давлат корпорацияси табиий газ етказиб бериш санкциялар туфайли ускуналарни таъмирлашда қийинчиликлар юзага келгани сабаб қисқарганинини билдирди. Бундан ташқари, бир кун аввал “Financial Times” газетаси Берлин “Шимолий оқим” қувурига ёзги техник хизмат кўрсатиш вақтида етказиб бериш бутунлай тўхтаб қолишидан қўрқаётгани ҳақида хабар берган эди.
Вазирнинг сўзларига кўра, ҳокимият соҳа корхоналарига яна ёқилғи сотиб олиш имконини берадиган “аукционда тежаш модели”ни тақдим этишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, ҳукумат газдан воз кечганлик учун мукофотлаш тизимини йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқяпти.
Шу йилнинг баҳорида Берлин газ соҳасида уч босқичли фавқулодда вазият режасини амалга оширишга киришди. Биринчи босқичда давлат органлари мувофиқлаштирувчи штаб тузадилар ва табиий омборларни тўлдириш тезлигини назорат қиладилар. Иккинчи босқичда юқори огоҳлантириш ҳолати жорий этилади. Бунда компаниялар истеъмолни қанча камайтириш ва қандай қўшимча ҳажмни сотиб олишни ўзлари ҳал қилишлари мумкин бўлади. Охирги босқичда фавқулодда режим жорий этилади, бу давлатга Федерал тармоқ агентлиги орқали ресурсларни тақсимлаш имконини беради.
LiveБарчаси