Германия Путинга вақтни чўзмасликни тавсия қилди

Олам

image

Германия Ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россия Президенти Владимир Путинга мурожаат қилиб, Украина бўйича музокараларни чўзмасликни талаб қилди ва акс ҳолда Москвага нисбатан янги санкциялар жорий этилиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда у кеча, 25 август куни Хорватия Ташқи ишлар вазири Гордан Грлич-Радман билан Загребда ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Вадефулнинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Россияга босимни давом эттириши керак ва шу мақсадда 19-санкциялар пакети тайёрланмоқда.

Унга кўра, энди сўз Путинда – у ҳақиқатан ҳам адолатли тинчликка эришишга тайёр эканини исботлаши лозим. Вазирнинг айтишича, Киев аллақачон ён бериб, ҳеч қандай қўшимча шартларсиз тинчлик музокараларига розилик билдирган.

Шу билан бирга, Вадефуль Европа номидан аниқ кафолат берган – музокаралар “Украина орқасидан, унинг фойдасига яширинча” олиб борилмайди. Берлин Киевга сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий ёрдамни давом эттиришини билдирган.

Хорватия Ташқи ишлар вазири Грлич-Радман ҳам, ўз навбатида, Украинани қўллаб-қувватлашини ва чегараларнинг зўравонлик йўли билан ўзгартирилишини тан олмаслигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, фақат адолатли тинчлик узоқ муддатли бўлиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия Ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Украина Россия билан эҳтимолий тинчлик келишувидан кейин хавфсизлик кафолатларини олиши кераклиги ва улар НАТО аъзолигига жуда яқин бўлиши лозимлигини айтганди. Вадефулга кўра, Украина ҳудудий ён бериш ҳақида ўйлашга мажбур бўлмаслиги керак, бунинг учун эса иложи борича кўпроқ давлатлардан реал хавфсизлик кафолатлари зарур. Унга кўра, бу кафолатлар Россияга хавф туғдирмайди, аксинча, Европада барқарор тинчликни тиклашга замин яратиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин санкция Йоханн Вадефуль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг