Германия Президенти рафиқаси билан Ўзбекистонга келди

Жамият

image

Бугун, 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Қайд этилишича, “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов ва бошқа расмийлар кутиб олган.

Расмий ташриф дастурига мувофиқ, икки давлат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлиб ўтади. Ўзбекистон – Германия кўп қиррали муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Томонлар савдо, саноат кооперацияси, энергетика ва “яшил” технологиялар, транспорт ва логистика, фармацевтика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, таълим ва гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратади.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб мавзулар юзасидан ҳам фикр алмашилади. Музокаралар доирасида бир қатор янги қўшма лойиҳа ва дастурларни ишга тушириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай рафиқаси билан Ўзбекистонга келган эди. Кейинроқ Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Байрам Бегай расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Франк-Вальтер Штайнмайер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг