Шавкат Мирзиёев Албания Президенти ва аёлини кутиб олди
Жамият
−
16 Июнь 2455 2 дақиқа
Бугун, 16 июнь куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатга расмий ташриф билан келган Албания Республикаси Президенти Байрам Бегайни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олиб, шоҳсупага таклиф қилган.

Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Албания давлат мадҳиялари янграган. Етакчилар фахрий қоровул сафидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Маросим якунида биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланган.

Албания етакчиси ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, “яшил” энергетика ва туризм каби устувор йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари эътибор марказида бўлади. Маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш ҳам кўриб чиқилади.

Халқаро кун тартибидаги масалалар, жумладан, кўп томонлама платформалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.
Ташриф дастури доирасида Албания Президенти V Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 15 июнь куни Осиё бўйлаб беш кунлик сафарига йўл олиши ҳамда у ташриф давомида Индонезия, Филиппин ва Ўзбекистонда бўлиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси