Германия Президенти Меркелдан лавозимида қолишни сўради

Олам 6176
image
-

Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ангела Меркелдан унинг ўрнига бошқа одам тайинлангунга қадар канцлер вазифасини бажаришни давом эттиришни сўради. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизматига таяниб хабар берилган. 

“Сўров Асосий қонуннинг 69-моддаси 3-бандига мувофиқ бугун 20-чақириқ Бундестагнинг таъсис мажлисининг очилиши билан боғлиқ”, дейилган хабарда. 

Жорий йилнинг октябрь ойи бошида уч партия — Социал-демократик партия, “Яшиллар” ва Германия Эркин демократик партияси коалиция бўйича музокараларни бошлаган эди. Таъкидланишича, канцлер жорий йил 6-12 декабрь кунлари сайланиши кутилмоқда. 

Бундестагга сайловлар 26 сентябрь куни бўлиб ўтди, унда Германия Эркин демократик партияси биринчи ўринни эгаллади. Германияда ҳукуматнинг шаклланиши одатда бир неча ойгача давом этади, Социал-демократлардан канцлерликка номзод Олаф Шольцга кўра, Германия 25 декабргача янги ҳукуматга эга бўлади. 

Аввалроқ, ҳокимиятдан кетаётган Меркель ўзи учун янги давр бошланаётганини айтганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 254
Рейтинг: 3
t
×