Германия Президенти Меркелдан лавозимида қолишни сўради
Олам
−
26 Октябрь 2021
7856Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ангела Меркелдан унинг ўрнига бошқа одам тайинлангунга қадар канцлер вазифасини бажаришни давом эттиришни сўради. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизматига таяниб хабар берилган.
“Сўров Асосий қонуннинг 69-моддаси 3-бандига мувофиқ бугун 20-чақириқ Бундестагнинг таъсис мажлисининг очилиши билан боғлиқ”, дейилган хабарда.
Жорий йилнинг октябрь ойи бошида уч партия — Социал-демократик партия, “Яшиллар” ва Германия Эркин демократик партияси коалиция бўйича музокараларни бошлаган эди. Таъкидланишича, канцлер жорий йил 6-12 декабрь кунлари сайланиши кутилмоқда.
Бундестагга сайловлар 26 сентябрь куни бўлиб ўтди, унда Германия Эркин демократик партияси биринчи ўринни эгаллади. Германияда ҳукуматнинг шаклланиши одатда бир неча ойгача давом этади, Социал-демократлардан канцлерликка номзод Олаф Шольцга кўра, Германия 25 декабргача янги ҳукуматга эга бўлади.
Аввалроқ, ҳокимиятдан кетаётган Меркель ўзи учун янги давр бошланаётганини айтганди.
LiveБарчаси