Германия Президенти аёллар қамоқхонасида музей очди
Олам
−
12 Июль
3416Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер кеча, 11 июль куни Саксониянинг Столберг шаҳридаги собиқ Хохенек аёллар қамоқхонасида ёдгорлик мажмуасини очди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.
Мажмуада ГДРдаги сиёсийлаштирилган жиноий суд жараёнлари ва таъқиблар, шунингдек, собиқ маҳбуслар тақдири ҳақида ҳикоя қилувчи доимий кўргазма мавжуд.
“Сиёсий сабабларга кўра, Хохенекга жўнатилган минглаб аёллар айбсиз эди. Аммо улар эркин ва мустақил яшашни истагани учун қамоққа ташланган. ГДРдаги энг йирик аёллар қамоқхонасида сақланаётган маҳбусларнинг тақдири ўша пайтда бутун Германияга намуна бўлиши муҳим эди”, деган Штайнмайер.
Собиқ маҳбуслар Президентга қамоқхонадаги бўлиб ўтган ишларни, кўрган азобларини айтиб берди.
“Уларнинг кўпчилиги ҳали ҳам қамоқда ўтказган вақтларининг оқибатлари билан курашмоқда. Оналар ва болаларнинг ажралиши энг аянчли ҳолат бўлган”, дейди Германия раҳбари.
Шунингдек, у қамоқхонада очлик, касаллик ва ишдаги бахтсиз ҳодисалардан вафот этган ёки ўз жонига қасд қилган аёлларни эслади. Штайнмайер панжара ортида содир бўлаётган воқеаларни эслаб, қамоқда “қийноққа солинган ва хўрланган аёлларни масхара қилиш” деб атади. Франк-Вальтер Штайнмайер собиқ сиёсий маҳбусларга бюрократик кечикишларсиз ёрдам бериш учун мамлакат расмийларини тезкор ечимлар топишга чақирди.
Маълумот учун, Хохенек қамоқхонаси ГДРдаги энг йирик аёллар қамоқларидан бири бўлган. 1950 йилдан 1989 йилгача қамоқхонада 24 мингга яқин маҳбуслар жазо ўтаган. Бироқ улардан 8 мингга яқини сиёсий сабабларга кўра судланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда маҳкумлар урушга кетгани учун 2 та қамоқхона ёпилгани ҳақида хабар берилганди.