Германия Оролбўйини ривожлантиришга 8 млн евро ажратади

Жамият 3139
image
-

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) лойиҳалар менежери Паул Шумахер билан “Оролбўйида экологик йўналтирилган минтақавий тараққиёт” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолади.

Вазирлик маълумотига кўра, у Оролбўйи ҳудудини барқарор трансчегаравий экологик ҳамда иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга эришишда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматларига кўмак кўрсатишга қаратилган.

“Оролбўйи ҳудудида экологик йўналтирилган минтақавий ривожланиш биз учун жуда муҳимдир. Янги лойиҳанинг асосий таркибий қисмлари: консалтинг хизматларини кўрсатиш, рақамлаштириш, геоахборот тизими, масофавий зондлаш, трансчегаравий ҳамкорлик ва бошқалардан иборат. Шу қаторда биз қозоғистонлиқ қўшниларимиз билан маълумот алмашиш учун очиқмиз”, деган вазир.

Бюджети 8 миллион еврони ташкил қилувчи тўрт йиллик мазкур лойиҳа экологик ва ижтимоий жиҳатларга салбий таъсирларни минималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда иқтисодий ривожланишга комплекс ёндашув асосида амалга оширилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 101
Рейтинг: 3.1
t
×