Генерал-майор Александр Шишлянников вафот этди
Жамият
−
16 Сентябрь 2023
11308Генерал-майор Александр Шишлянников 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 15 сентябрь куни Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси Ҳарбий-илмий ва амалий ривожлантириш маркази катта илмий ходими, истеъфодаги генерал-майор, ҳарбий фанлар номзоди, профессор Александр Владимирович Шишлянников оғир касалликдан кейин 73 ёшида вафот этган.
Манбага кўра, генерал билан видолашув бугун, 16 сентябрь куни соат 11:00 да Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида бўлиб ўтмоқда. Маросимга Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи, генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов раҳбарлик қилмоқда.
“Чуқур билим, топширилган вазифа учун масъулият ҳисси, ғоят машаққатли хизмат ва юқори қўмондонлик маҳорати А.В. Шишлянниковнинг ўзига хос хусусиятлари эди. У ўзини фаол, ташаббускор ва шижоатли ҳарбий раҳбар сифатида намоён этди”, дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.
Маълумот учун, Александр Шишлянников 1950 йил 3 ноябрда Тошкентда туғилган. 1971 йилда у Тошкент олий танк қўмондонлик билим юртини тамомлаб, Чехословакиядаги Марказий ҳарбий қўмондонлик ва Германиядаги Ғарбий ҳарбий қўмондонлик бўлинмаларида хизмат қилган. 1993−1995 йилларда Тожикистон мудофаа вазири лавозимида ишлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь