Ғазога ташланаётган гуманитар ёрдам ҳам ўлим қуролига айланмоқда – TRT
Олам
−
04 Май
10423Исроил ҳужумларини давом эттираётган Ғазо шимолига ҳаводан ташланаётган гуманитар ёрдам қутилари кўплаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда TRT хабар берди.
Қайд этилишича, кўп ҳолларда самолётлар ёрдамида ҳаводан улоқтирилаётган юкларни олиб тушаётган парашютлар очилмай қоляпти. Оқибатда оғир қутилар ҳудудда кутиб турган фаластинликларни босиб қолмоқда.
Ғазо фуқаролик мудофаа бўлими матбуот котиби Маҳмуд Басал ҳам ёзма баёнотида, Ғазо секторининг шимолига ёрдам тариқасида ташланаётган гуманитар ёрдам парашютлари негадир очилмай қолаётганини истеҳзо қилган.
"Айни дамда ёрдам кутаётган бир гуруҳ фаластинликлар ўзларини ўлим кутаётганини билмай қоляпти. "Яхшилик" ортидан кўплаб фаластинликлар ҳалок бўляпти, баъзилари умрбод ногирон бўлиб қолмоқда", деган Басал.
Матбуот котиби парашюти очилмай қолаётган самолётлар қайси давлатларга тегишли эканини очиқламаган. Айрим нашрларга кўра, бундай "ёрдам"нинг аксари АҚШ ва унинг иттифоқчиларига тегишли.
LiveБарчаси