Ғазодаги қурбонлар сони 33 мингдан ошди
Олам
−
04 Апрель
3387Исроилнинг Ғазо секторига ҳарбий ҳужуми бошланганидан бери ҳалок бўлган фаластинликлар сони 33 мингдан ошди, жароҳат олганлар эса 75 мингдан кўп. Бу ҳақда Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
“Ўтган йилнинг октябрь ойидан бери Исроилнинг Ғазодаги агрессияси қурбонлари сони 33 037 нафарга етди, 75 668 киши жароҳат олди”, дейилади вазирлик баёнотида.
Қайд этилишича, ўтган 24 соат ичида анклавда 62 киши ҳалок бўлган ва 91 киши жароҳатланган. Айрим ҳалок бўлганларнинг жасадлари вайроналар остида қолгани, шифокорлар уларга ҳали етиб бора олмаётгани айтилмоқда.
Маълумот учун, 2023 йил 7 октябрда Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ҲАМАС ҳаракатининг кириб келиши, чегарадаги аҳоли пунктларида яшовчи одамларнинг ўлдирилиши ва 240 дан ортиқ асирнинг гаровга олиниши оқибатида Яқин Шарқдаги вазият кескин ёмонлашди. Улар бу ҳужумни Исроил расмийларининг Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига қарши ҳаракатларига жавоб деб атади. Ўз навбатида, Исроил Ғазонинг тўлиқ блокадасини эълон қилди ҳамда Ливан ва Суриянинг бир қатор ҳудудларига зарбалар беришни бошлади. Шундан сўнг анклавда Исроилнинг қуруқликдаги операциясини бошлади. Тўқнашувлар Ғарбий Соҳилда ҳам содир бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҳужуми оқибатида World Central Kitchen (WCK) халқаро хайрия ташкилотининг етти нафар ходими ҳалок бўлганди, АҚШ эса Исроилга қўшимча қуроллар партиясини етказиб беришга рози бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15