Ғазода йиғилган ахлатларни тозалаш учун қанча вақт кетиши аниқланди
Олам
−
09 Февраль
6321Ғазо секторидаги шаҳар ва аҳоли пунктлари кўчаларида камида 12 миллион тонна чиқинди тўпланиб қолган. Бу БМТ Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасининг бугунги ҳисоботида келтирилди.
Мутахассисларнинг хулосасига кўра, йиғилиб қолган чиқиндиларни тозалаш тўрт йилдан кўпроқ вақтни олиши мумкин.
"Ғазо секторидаги вайрон бўлган уйлар чиқиндилари ва қолдиқлари миқдори 12 миллион тоннадан ошади. Амалдаги маъмуриятнинг имкониятларидан келиб чиқиб, уларни тозалаш учун тўрт йилдан кўпроқ вақт талаб қилинади", дейилади ҳужжатда.
Ҳисоботда қайд этилишича, 650 мингдан ортиқ одам уй-жойидан айрилган ва қайтиш учун ҳеч қандай манзил-маконлари қолмаган. Шу билан бирга, кўплаб фаластинликлар бошпана ва асосий ноозиқ-овқат маҳсулотларига муҳтож ҳамда одамлар антисанитария шароитида қолишга мажбур.
Бошқарманинг таъкидлашича, жабрланганлар ўзларини ёмон об-ҳаводан ҳимоя қилиш учун чодирлар, ёғоч қисмлар ва канвас чойшабларга муҳтож.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазодаги 4 ойлик уруш давомида деярли 100 минг киши ҳалок бўлгани ва 17 минг бола ота-онасиз қолгани очиқланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь