Ғазода WCK’нинг яна бир ходими ҳалок бўлди
Олам
−
08 Август
2030World Central Kitchen халқаро гуманитар ташкилоти ходими Ғазо секторининг марказий қисми Дайр ал-Бала шаҳри яқинида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ташкилот Х тармоғида маълум қилди.
“Фаластинлик ҳамкасбларимиздан бири Дайр ал-Бала яқинида вафот этди”, дейилади ташкилот баёнотида.
Қайд этилишича, ташкилот ҳолат тафсилотларини ўрганиб чиқиб, воқеа содир бўлган вақтда марҳум хизматда бўлмаганлигини айтмоқда.
Маълумот учун, 2 апрель куни турли табиий офатлардан жабрланганларни бепул овқат билан таъминловчи World Central Kitchen ташкилоти ходимлари Ғазо сектори марказидаги Дайр ал-Балаҳдан жанубда бўлганларида Исроил уларнинг автомобилларига ракета билан зарба берган. Ўшанда WCK’нинг етти нафар ходими ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 13 май куни Ғазо секторида автомобилга берилган зарба оқибатида БМТ Қўриқлаш ва хавфсизлик департаментининг бир ходими ҳалок бўлиб, иккинчиси яраланганди.
Зумрад Зарипова
LiveБарчаси