Ғазода сулҳ битими кучга кирди
Олам
−
24 Ноябрь 2023
5538ҲАМАС ва Исроил ўртасида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирди. Бу ҳақда “Al-Hadath” телеканали хабар берди.
Можаро томонлари ўртасида Фаластин анклавида тўрт кунлик сулҳ тузиш ҳақидаги келишув маҳаллий вақт билан соат 07:00 да (Тошкент вақти билан 10:00) кучга кирди. Телеканал ҳозирча вазият тинчлигича қолаётган секторнинг маъмурий маркази – Ғазо шаҳрини жонли эфирда намойиш этмоқда.
“The Times of Israel” газетаси ҳам Исроил ва ҲАМАС ўртасида Қатар воситачилигида Ғазо секторида тузилган тўрт кунлик гуманитар сулҳ кучга кирганини тасдиқлаган.
“Вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга бир неча соат қолганда, Исроил армияси матбуот хизмати икки марта Фаластин анклавига чегарадош ҳудудларда сиреналар чалинаётгани ҳақида хабар берди”, деб ёзади газета.
Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрга ўтар кечаси бир неча соатлик муҳокамалардан сўнг, Исроил ва ҲАМАС ўртасида 4 кунлик сулҳга келишилганди. Унга кўра, 50 нафар гаровдаги шахс эвазига Исроил қамоқхоналаридаги 150 нафар фаластинлик озодликка чиқарилиши, 4 кун давомида ҳар икки томон ҳам ўт очишни тўхтатиши белгиланганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15