Ғазода қурбон бўлганлар 8,8 мингга етди

Олам

image

26 кундан бери Исроилнинг шиддатли бомбардимонлари остида бўлган Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 271 нафарга ортиб, 8796 нафарга етди. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги воизи Ашраф ал-Қудра, “Шифа” шифохонаси олдида уюштирилган матбуот анжуманида давом этган Исроил ҳужумлари ҳақида сўз очди.  

Қудра, Исроилнинг Ғазода 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумларида қурбон бўлганлар сонининг 8796 нафарга етганини айтган. Уларнинг 3648 нафари болалар, 2290 нафари аёллардир. Унинг сўзларига кўра, ярадорлар сони 22 минг 219 киши, Ғазо секторини интенсив бомбардимон қилиш давом этмоқда, ҳужумлар бошланганидан бери 2 минг 30 киши вайроналар остида қолиб кетган. 

Унинг сўзларига кўра, Исроил ҳужумларида 132 тиббиёт ходими ҳалок бўлган ва ҳужумда нишонга олинган 25 тез ёрдам машинаси яроқсиз ҳолга келган. 

Исроилнинг 58 тиббиёт муассасасини атайлаб нишонга олганига диққат қаратган Қудра, 16 шифохона ва 32 бирламчи соғлиқни сақлаш марказининг ҳужумлар ва ёқилғи тугаши туфайли ишламай қолгани ҳақидаги маълумотни тақдим этган. 

У сўзида давом этиб, Ғазодаги “Шифа” ва Индонезия шифохоналари ёқилғи етишмаслиги сабабли яқин соатларда фаолиятини тўхтатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. 

Қудра дўст давлатлар ва халқаро ташкилотларни вазиятга шошилинч равишда аралашиб, бугун охиригача Ғазо шифохоналарини ёқилғи билан таъминлашга чақирди. Акс ҳолда, “Шифа” ва Индонезия шифохоналарининг асосий генераторлари ишламай қолади. 

Қудра, Мисрнинг кўп сонли ярадорни ўлкадаги шифохоналарга ўтказиш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлаган. 

Вазирлик вакилининг қўшимча қилишича, аҳволи оғир бўлган ярадорлар ҳам олиб кетилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Исроил-Фаластин можаросининг авж олган 7 октябрдан бери блокада остидаги Ғазо секторида 38 нафар оммавий ахборот воситалари ходими ҳалок бўлди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ғазо сектори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг