Ғазода Исроил мудофаа кучларининг полковниги ўлдирилди

Олам

image

Исроил мудофаа кучларининг яна икки аскари Ғазо секторидаги қуруқликдаги амалиётда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Исроил ОАВларига таяниб, "Trend.az" хабар берди.

Маълумотларга кўра, улардан бири "Голани" бригадаси штаб бошлиғи, 44 ёшли полковник Исҳак Бен-Басат бўлган. Қайд этилишича, у айни пайтгача Ғазо секторида ҳалок бўлган сионистлар армиясининг тўртинчи полковниги ҳисобланади.

Ҳалок бўлган яна бир аскар "Голани" бригадасининг 51-батальонида ҲАМАСга қарши уришаётган 19 ёшли сержанти Орен Алонидир. Нашрнинг ёзишича, бу билан 7 октябрдан бери ҳалок бўлган Исроил аскарлари сони 444 кишига етган.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Бош вазири Нетаньяху халқаро босимга қарамай, Ғазо секторида ҲАМАСга қарши урушни ғалабага қадар давом эттиришини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОАВ Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг