Ғалабага қадар урушни давом эттирамиз – Нетаньяху

Олам

image

Исроил халқаро босимга қарамай, Ғазо секторида ҲАМАСга қарши урушни ғалабага қадар давом эттиради. Бу ҳақда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакат жанубидаги ҳарбий базага ташрифи чоғида айтиб ўтди.

"Ҳатто халқаро босимга қарамай биз охиригача, ғалабага қадар давом этамиз. Бизни ҳеч нарса тўхтата олмайди", дейди Бош вазир.

Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант аввалроқ ҲАМАС ҳаракатининг Ғазо секторидаги тузилмаси барбод бўлиш арафасида тургани ва унинг жангарилари тобора кўпроқ таслим бўлаётганини иддао қилганди.

Вазирнинг сўзларига кўра, исроиллик ҳарбийлар минтақа шимолидаги жангчиларнинг сўнгги таянч нуқталарини ўз назоратига олиб, бурилиш нуқтасига яқинлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил мудофаа кучлари ҲАМАС жойлашган туннел мажмуасига денгиз сувини қуя бошлаганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ҲАМАС Биньямин Нетаньяху Ғазо сектори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made