Ғазо секторининг 80 минг аҳолиси жанубга йўл олди (фото)
Олам
−
10 Ноябрь 2023
5074Кеча, 9 октябрь куни Исроил мудофаа кучлари қуруқликдаги операция ўтказаётган Ғазо секторининг шимолий қисмининг 80 минг аҳолиси анклавнинг хавфсизроқ жанубига жўнаб кетди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” Исроил расмийсига таяниб хабар берди.
Бу инсонпарварлик коридори очилганидан бери сўнгги беш кун ичида энг йирик одамлар ҳаракатидир. Ҳарбийлар "Аш-Шифа" шифохонаси яқинидаги Ғазо ҳудудида ҲАМАСнинг разведка ва операциялар марказига яқинлашаётганини айтган.
Ҳудудда жанговар ҳаракатларни бошқариш учун жанговар хона, катта полигон ва ракеталар, танкка қарши ракеталар, дронлар ва бошқа портловчи моддалар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ўқ-дорилар заводлари мавжуд эди.
“Яқин атрофда болалар боғчалари ва масжидлар бор эди”, дейди ҳарбийлар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик Ғазо секторида 1,5 миллионга яқин аҳоли Фаластин-Исроил можаросининг кучайиши оқибатида уйларини тарк этишга мажбур бўлганини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь