Ғазо секторининг 1,5 миллионга яқин аҳолиси ўз уйини тарк этди – БМТ

Олам

image

Ғазо секторида 1,5 миллионга яқин аҳоли Фаластин-Исроил можаросининг кучайиши оқибатида уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда брифингда БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.

"Ғазода электр таъминоти узилишлар давом этмоқда. Тахминан 1,5 миллион киши ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди, 700 мингдан ортиқ киши назоратсиз жойлардан бошпана топди. Бу объектларнинг 150 таси нормадан анча кўп одам билан тўлган",  дейди у.

Маълумот учун, жорий йилнинг 7 октябрь куни Яқин Шарқдаги навбатдаги эскалация бошланганидан сўнг, Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 10 мингдан ошган. Улар орасида 88 нафар БМТ ходимлари ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш агентлиги Ғазо секторида Исроилнинг зарбалари ҳар 10 дақиқада бир болани ўлдириб, яна икки нафарини жароҳатлаётганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Фаластин Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг