Ғазо секторидаги “Ал-Амал” шифохонаси ўққа тутилди
Олам
−
15 Февраль
2025Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори жанубидаги Хон-Юнус шаҳрида жойлашган шифохона ва унинг атрофидаги турар-жой биноларини кучли ўққа тутди. Бу ҳақда Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти ўзининг X’даги саҳифасида маълум қилди.
“Исроил томонидан Хон Юнуснинг ўққа тутилиши оқибатида "Ал-Амал” тиббиёт маркази биноси ва шифохона атрофидаги ҳудудга жиддий зарар етказилди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Фаластин анклавининг марказий қисмида жойлашган “Ал-Мағози” қочқинлар лагери ҳам артиллериядан ўққа тутилгани хабар қилинган. Қайд этилишича, Исроил армиясининг зарбаси оқибатида камида бир фаластинлик яраланган.
Эслатиб ўтамиз, 12 февралга ўтар кечаси Исроил қуролли кучлари Рафаҳга йирик зарбалар берганди. Портлашлар оқибатида 100 киши ҳалок бўлган, 230 дан ортиқ киши жароҳатланганди.
LiveБарчаси