Ғазо секторида ҲАМАСга қарши шиддатли жанглар босқичи якунланмоқда – Нетаньяху

Олам

image

Ғазо секторида Исроил ва ҲАМАС ҳаракати орасидаги фаол кураш босқичи тез орада тугайди. Бу ҳақда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху маълум қилди.

“ҲАМАСга қарши курашнинг интенсив босқичи якунланмоқда. Бу уруш тугайди дегани эмас, балки фаол уруш Рафаҳда тугайди”, дейди у 14-канал журналистларига.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, Исроил ўз ҳарбийларининг бир қисмини шимолга – “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати билан зарбалар алмашинадиган Ливан билан чегарага “мудофаа мақсадида” ўтказади.

“Агар шимолдаги вазиятни ҳал қилиш бўйича келишув бўлса, у жанубдаги каби фақат бизнинг шартларимиз бўйича бўлади”, дейди Нетаньяху.

У гаровга олинганларни алмашиш учун Ғазодаги жанговар ҳаракатларни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ ҲАМАС йўқ қилинмагунча уруш тўхтамаслигини таъкидлади.

Маълумот учун, Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги уруш 2023 йил 7 октябрдан бери давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made