Ғазо халқининг ғалабаси Америка устидан қозонилган ғалабадир – Хоманаий

Олам

image

Бугун, 8 февраль куни Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Фаластиннинг ҲАМАС етакчилик кенгаши раиси ва аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда ИРНА хабар берди.

Йиғилиш аввалида ҲАМАС етакчилик кенгаши раиси Муҳаммад Исмоил Дарвиш Хоманаийни Ғазодаги қаршиликнинг буюк ғалабаси билан табриклади.

“Биз Ғазо қаршилик ҳаракати ғалаба қозонган кунларнинг Ислом инқилоби ғалабасининг юбилейига тўғри келганидан жуда хурсандмиз”, дейди у.

Ҳаракат раҳбарининг ўринбосари Ҳалил ал-Ҳайя ҳам Ғазо қаршиликларининг ғалабаси билан қутлади.

“Бугун биз сизларни кутиб олишга бошимизни баланд кўтарган ҳолда келдик ва бу буюк ғалаба Ислом Республикаси билан умумий ғалабамиздир”, таъкидлади у.

Оятуллоҳ Али Хоманаий ҳам ушбу йиғилишда Ғазо шаҳидлари ва қўмондонлари, хусусан Исмоил Хониянинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

“Аллоҳ таоло сиз ва Ғазо аҳлини иззат ва ғалабага эриштирди”, деган у.

Хоманаий, шунингдек, ҲАМАС сионистик режимни енгиш орқали аслида Американи мағлуб этгани ва уларнинг ҳеч бири мақсадига эришмаганини алоҳида айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 февраль куни Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий армия ҳаво кучлари ва мудофаа қўмондонлари билан бўлиб ўтган учрашувда агар америкаликлар Эронга таҳдид қилса, Эрон ҳам уларга қарши таҳдид қилишини айтганди. У ўз нутқи давомида мамлакат хавфсизлиги, Эрон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин ҲАМАС Оятуллоҳ Али Хоманаий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг