Ғазо Фаластинники ва унинг босиб олинишига қаршимиз  – Вашингтон

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Исроилнинг Ғазо секторини қайта ишғол қилишини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот котиби ўринбосари Ведант Патель матбуот анжуманида сўз очди.

Ундан Исроил Бош вазири Бинямин Нетеньяхунинг "урушдан кейин Ғазо хавфсизлиги учун масъулиятни ўз зиммасига олиши" ҳақидаги баёнотига изоҳ бериш сўралган.

“Биз Исроилнинг Ғазони қайта босиб олишини қўллаб-қувватламаймиз”, деган Патель.

Унинг айтишича, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исроилга ташрифи чоғида суҳбатдошларига буни очиқ айтган.

“Қўшма Штатлар барча қарорларни қабул қилиш ҳуқуқи фаластинликларда қолиши керак деган нуқтайи назарга амал қилади, чунки Ғазо сектори Фаластин еридир ва шундай бўлиб қолади”, деган Давлат департаменти вакили. 

Шу билан бирга, Патель ҲАМАСнинг 7 октябрдаги Исроилга ҳужумидан сўнг Ғазо секторида “статус-квога қайтиш мумкин эмас”лигини айтган. 

“Исроил ва бутун минтақа хавфсиз бўлиши, Ғазо сектори эса Исроил халқи ва бошқаларга қарши террорчилик ҳужумлари учун база бўлиб қолмаслиги керак”, дейди Патель.

Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни АҚШ Давлат котиби Яқин Шарқдаги вазият фонида учинчи марта Исроилга борган, Бош вазир Биньямин Нетаньяху, Президент Ицхаак Герцог ва бошқа расмийлар билан учрашганди. Блинкен Америка Қўшма Штатлари Исроилга Ғазо секторидаги фаластинлик тинч аҳоли ўртасидаги талофатларни минималлаштиришга қаратилган "аниқ қадамлар"ни таклиф қилганини билдирганди. Бироқ Нетаньяху Исроил шиддатли ҳужум уюштираётган Ғазо секторида ҲАМАС томонидан ушлаб турилган маҳбусларни озод қилмасдан, вақтинчалик гуманитар сулҳ тузиш таклифини рад этди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил Ғазо Бинямин Нетеньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made