Ғазо 70 йиллик ривожланишни йўқотди – БМТ

Олам

image

Ғазо Исроил босқини туфайли 70 йиллик ривожланишдан ортда қолди. Бу ҳақда БМТнинг Cавдо ва ривожланиш масалалари бўйича органи (UNCTAD) Бош котибининг ўринбосари Педро Мануэль Морено тақдим этган, Фаластин иқтисодиётининг ҳолатига бағишланган ҳисоботда сўз боради.

Унда айтишича, кўп йиллик ҳаракатланиш чеклови ва ҳарбий ҳаракатлар оқибатлари “ўнлаб йиллик тараққиётни барбод қилган” ҳамда Ғазо ва Ғарбий Соҳилни вайронага айлантирган.

Моренонинг айтишича, Ғазо кузатувлар тарихидаги энг тез ва энг вайронкор иқтисодий қулашнни бошдан кечирмоқда. 2024 йилда Ғазо ЯИМи ўтган йилга нисбатан 83 фоизга қисқарган, аҳоли жон бошига ЯИМ йилига атиги 161 долларни ташкил этган. Мутахассисларининг қайд этишича, бу кунига 50 цент дегани бўлиб, ҳозирда дунёдаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Умумий ишсизлик даражаси 50 фоизга, Ғазода эса 80 фоиздан ошган.

Ҳисоботда айтилишича, Ғазо ҳудудидаги барча мактаб ва университетларнинг вайрон қилиниши болаларни таълим олиш имконидан маҳрум қилган. Мутахассислар фикрича, бу жараённинг оқибатлари бир неча авлодларга сезилади.

“Ғазо 70 йиллик ривожланишни йўқотди”, дейди иқтисодчи Мутасим Элаграа.

БМТ, ЕИ ва Жаҳон банкининг қўшма ҳисоб-китобларига кўра, Ғазони тиклаш учун 70 миллиард доллардан ортиқ маблағ керак бўлади.

UNCTAD Бош котиби Ребекка Гринспеннинг айтишича, қишлоқ хўжалиги ерларининг 86 фоизи зарар кўрган, сув қудуқларининг 83 фоизи йўқ қилинган, иссиқхоналарнинг 71 фоизига шикаст етган. Экин экишга яроқли ҳудудлар фақат 1,5 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, портлашлар ва портламаган ўқ-дорилар оқибатида ернинг ифлосланиши кенг кўламли халқаро ёрдамни талаб қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сулҳ тузилганига қарамай, жорий йилнинг 24 ноябрь тонгида Исроил армиясининг Ғазо сектори ва Хон Юнусга уюштирган ҳужумлари оқибатида тўрт нафар фаластинлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо UNCTAD

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг