Ғазначилик хизмати қўмитасига бир қатор ваколатлар берилмоқда

Жамият

image

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига бир қатор ваколатлар берилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирининг “Молия вазирлиги ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғи қабул қилиниб, рўйхатдан ўтказилган. Мазкур буйруқ билан Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига бир қатор ваколатлар берилмоқда. Жумладан:

  • бюджет ташкилотлари ва Давлат мақсадли жамғармаларнинг чет эл валютасидаги харажатлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш ва ёпиш;
  • таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш ва ёпиш.

Буйруқ билан жами 17 та бошқа мақсадли жамғарма номлари тасдиқланиб, уларга шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш ва ёпиш тартиби белгиланди.

Ушбу буйруқнинг қабул қилиниши натижасида ғазначилик хизматини кўрсатишда шахсий ғазна ҳисобварақлари очилишида вужудга келаётган ноаниқликларга барҳам берилиши кўзда тутилган.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Иқтисодиёт Ғазначилик хизмати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг