Ғайриоддий янги ҳашарот топилди

Бу қизиқ

image

Квинсленд университети Экология факультети аспиранти Жеймс Твид ўзининг ғайриоддий кўриниши билан ажралиб турадиган узун шохли қўнғизнинг янги турини кашф этди. Унинг расмий тавсифи "Australian Journal of Taxonomy" нашрида чоп этилган.

Илмий журналда ёзилишича, иқлим инқирозига қарамай, биологлар янги турларни кашф этишда давом этмоқда. Австралияда топилган қўнғиз "оқ сочлар"и туфайли матбуотда "панк" лақабини олди. Ушбу ҳашарот деярли бутунлай алоҳида тутамлардан иборат узун оқ туклар билан қопланган. Ўрганишлардан сўнг, энтомологлар ғайриоддий қўнғиз нафақат алоҳида турга, балки каттароқ таксономик гуруҳга лойиқ деган қарорга келган. 

Қўнғиз Австралиянинг шарқий қисмидаги Квинсленд штатида, Бинна Бурра Лож лагерида топилган. Ҳашарот лотинча "Excastra albopilosa Tweed, Ashman & Ślipiński, sp. nov." деб номланган. 

“Бу мутлақо ноёб мавжудот. Худди шундай сифатларга эга ҳашаротлар жуда кам. Мен миллий марказдаги бир нечта олимлар билан боғландим, улар қўнғизлар гуруҳи ҳақида тўлиқ китоб ёзган. Австралия ва бутун дунё музейларида ўн минглаб намуналарни ўрганиб, мутахассислар бундай қўнғизни илгари ҳеч қаерда кўрмаганини айтди”, дейди Твид.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳашарот қўнғиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар