Гаванадаги меҳмонхонада портлаш. 22 киши қурбон бўлди
Олам
−
07 Май 2022
4880Кеча, 6 май куни Гавана Капитолийси қаршисидаги Саратога меҳмонхонасида кучли портлаш юз берди. Оқибатда 22 киши қурбон бўлди, 64 киши жароҳатланди. Куба раҳбарияти теракт бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларни рад этди. Республика Президенти Мигель Диас-Канель воқеани бахтсиз ҳодиса деб атади.
Ҳалокат жойида қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.
Бинонинг камида икки қавати вайрон бўлган. Манбага кўра, бу газ портлаши бўлиши мумкин. Қайд этилишича, меҳмонхонада очилишга ҳозирлик кўрилган, газ ускуналарини созлаш ишлари олиб борилган. Яқин атрофдаги мактабдан ўқувчилар эвакуация қилинган.
“Тергов давом этмоқда ва ҳамма нарса портлаш бахтсиз ҳодиса натижасида содир бўлганини кўрсатмоқда”, дейилади Ҳукумат хабарида.
Боливия Президенти Луис Арсе, Венесуэла Президенти Николас Мадуро ва Никарагуа раҳбари Даниэль Ортега портлаш муносабати билан Куба ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди.
"Биз биродаримиз Мигель Диас-Канель ва Куба халқига Саратога меҳмонхонасида содир бўлган ва ўнлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган портлаш муносабати билан бирдамлигимизни билдирамиз. Қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик изҳор этамиз", дея ёзади Twitter’да Арсе.
Фожиа муносабати билан Чили ҳукумати ҳам ҳамдардлик билдирган.
“Чили ҳукумати бугун Саратога меҳмонхонасида юз берган даҳшатли портлаш учун мотам тутади”, дейилади Жанубий Америка ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь