Гарвард ва Оксфордда ўқиган профессор Самарқанддаги туризм университетига проректор бўлди

Local

image

Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” халқаро туризм университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига профессор Раймонд Жозеф Хоффман тайинланди.

Раймонд Жозеф Хоффман – маданий туризм ва мерос, шунингдек, диншунослик соҳасида юқори тажрибага эга бўлган салоҳиятли мутахассис. У АҚШнинг Гарвард, Буюк Британиянинг Оксфорд, Германиянинг Гейдельберг университетларида таҳсил олиб, МТС магистри, тарих ва археология фанлари бўйича докторлик даражасига эга бўлган.

Шу билан бирга, у Буюк Британиядаги Кембриж ва АҚШнинг Корнелл каби дунёнинг етакчи университетларида илмий ишлар бўйича бошқарув лавозимларида ҳам фаолият юритган.

Хоффман Осиё жамияти (UNESCO) томонидан ҳомийлик қилинган “Religions of the Silk Road. A History of Cultural Interchange from the Death of Alexander to the Islamic Renaissance” тадқиқот лойиҳаларида Оксфорд университети нашриётида бош муҳаррирлик қилган. Унинг муаллифлиги остида 9 та ва муҳаррирлигида 7 та монография ҳамда 273 та илмий, энциклопедик мақола ва шарҳлар чоп этилган.


Tags

Rate Count

134

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends