Гаровдагилар озод қилинмагунча Исроил тўхтамайди – Кац
Олам
−
24 Март
1376Исроил ҲАМАС томонидан гаровга олинганларнинг барчасини озод қилишга эришмагунча, Ғазодаги операцияни давом эттиради. Бу ҳақда Исроил Мудофаа вазири Исроил Кац ўзининг Х ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирган.
“Биз асирларимиз озод қилинмагунча, ҲАМАС эса Ғазо секторини назорат қилишни ва Исроил ҳамда исроилликларга таҳдид солишни тўхтатмагунча тўхтамаймиз”, дея ёзган Мудофаа вазири.
Унинг сўзларига кўра, Исроил ҲАМАСга қарши курашмоқда ва ҲАМАСни мағлуб этади, бироқ Ғазодаги тинч аҳолига қарши курашмаяпти ва тинч аҳолига зарарни минималлаштириш учун халқаро ҳуқуқ талаб қиладиган ҳамма нарсани қилмоқда.
Бироқ Ғазога ҳужумлар янгилангандан буён 670 дан ортиқ фаластинлик, асосан кексалар, аёллар ва болалар ҳалок бўлди, 1200 дан ортиғи яраланди.
Маълумот учун, Исроил армияси 19 январдан кучга кирган ўт очишни тўхтатиш келишуви тугаганидан сўнг, 18 март куни эрталаб блокададаги Ғазо секторига интенсив ҳужумларни давом эттирди. 2023 йилнинг 7 октябрь куни Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари бошланганидан бери ҳалок бўлган фаластинликлар сони 50 минг 21 нафарга, ярадорлар сони эса 113 минг 274 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил армияси Ғазо секторига ҳужумларни кенгайтиришга тайёргарлик кўраётганини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Доллар курси яна тушди.
26 Март