Гарет Бейл профессионал гольфда дебют қилди

Спорт

image

“Реал” собиқ футболчиси, уэльслик Гарет Бейл профессионал гольфда ўз дебютини ўтказди. Бу ҳақда “Talksport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Бейл “PGA Tour” турнирида иштирок этган. У мусобақада яхши натижа кўрсатиб, томошабинлар эътирофига сазовор бўлган.

Бейл футболчилик фаолиятининг аксарият қисмини “Тоттенхем” ва “Реал” клубларида ўтказган.

Бейл фаолияти давомида “Реал” билан 5 марта Европа Чемпионлар лигаси, 4 марта клублар ўртасидаги ЖЧ, 3 марта Ла Лига, 2 марта Европа Суперкубоги, бир марта Испания суперкубоги ва Испания кубоги бош совринини қўлга киритган. 

Эслатиб ўтамиз, футболчи жорий йилнинг 9 январь куни бутсасини “михга илганди”.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Бейл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг