Ғарбнинг Марказий Осиёга қизиқиши “рангли инқилоблар” хавфини оширади – Россия ТИВ
Олам
−
14 Май
10366АҚШ, Европа Иттифоқи ва НАТОнинг Марказий Осиёдаги сиёсати минтақа давлатларига “рангли инқилоблар” хавфи билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин Уфада “Валдай” халқаро мунозара клубининг IV Марказий Осиё конференцияси очилишида сўз очди.
“Биз Вашингтон ва Брюсселда энг муҳим вазифани ҳал қилиш – ҳудуднинг ресурс базасига кириш ва унга туташ транспорт артерияларини, шунингдек, сувдан фойдаланиш тизимини назорат қилиш учун ноинсоф ўйин ўтказишаётганини кўряпмиз. Шундан келиб чиқиб, бу мақсадларга эришилгач, Марказий Осиё давлатлари ҳукуматлари Ғарб учун ҳамроҳ бўлишдан тўхтайди ва шунга мос равишда “рангли инқилоблар” хавфи ҳам тўлақонли намоён бўлади", дейди Галузин.
Дипломатнинг фикрича, “дўстона бўлмаган мамлакатлар”нинг стратегик мақсади Россия ва Марказий Осиё республикалари ўртасида низо келтириб чиқаришдир.
“Марказий Осиё давлатлари пойтахтлари Ғарб билан ҳаддан ташқари яқинлашиш ва Россияга қарши санкцияларга қўшилиш салбий оқибатларидан хабардор”, дейди Галузин.
У минтақа мамлакатлари бир қатор омиллар, жумладан, география бўйича табиий иттифоқчи ва ҳамкор эканини урғулади.
“Россия Марказий Осиё давлатларининг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини тўлиқ ҳурмат қилади”, деб таъкидлади Галузин.
Бундан ташқари, россиялик дипломат Марказий Осиё ташқи савдосининг 33 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келишини қўшимча қилди.
“Ҳозирда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан бундай ҳисоб-китоблар ҳажми 80 фоизга, Ўзбекистон билан 55 фоизга, Туркманистон билан 24 фоизга етди”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Марказий Осиё давлатлари ва Мўғулистонга сафар қилганди. Кэмерон мазкур сафардан Марказий Осиё мамлакатларига Буюк Британия ҳамда минтақада таъсир ўтказиш учун курашаётган Россия ва Хитой билан ҳамкорлик қилиш ўртасида “танлов” қилиш имконини беришни кўзлаганини очиқ айтди. Кэмерон кетганидан кўп ўтмай, 26 апрель куни Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашди. Учрашувдан сўнг матбуотга баёнот берган Галузин Кэмероннинг Ўзбекистонга ташрифи Россияга максимал даражада зарар етказишга ва уни иттифоқдошларидан узоқлаштиришга қаратилганини таъкидлади. Кеча, 13 май куни Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келиб, Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди, Тошкент шаҳрида Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь