Ғарбий Соҳилдаги отишмада 4 нафар фаластинлик ва 1 нафар исроиллик ҳалок бўлди

World

image

Бугун, 24 июль куни оккупация қилинган Ғарбий Соҳилда содир бўлган отишмада тўрт нафар фаластинлик ва бир нафар исроиллик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Исроил ва Фаластин соғлиқни сақлаш расмийлари хабар қилди.

Исроил армияси Наблус шаҳри жануби-ғарбидаги ҳудудга исроиллик фуқароларга ҳужум қилингани ҳақидаги хабарлардан сўнг кучлар юборилганини билдирган. Армия маълумотига кўра, бир фаластинлик маҳаллий хавфсизлик ходимларидан қуролни тортиб олган ва у билан сайр қилиб юрган исроиллик фуқароларга ўқ узган.

Фаластин расмийлари эса Ғарбий Соҳилдаги Тал шаҳарчасидан бўлган фаластинликларга исроиллик фуқаролар томонидан ҳужум қилинганини маълум қилган. Уларнинг айтишича, тўрт нафар фаластинлик исроиллик фуқаролар ва исроиллик аскарлар томонидан ўққа тутилган ҳолда ҳалок бўлган, яна тўрт киши яраланган.

Исроил армияси Наблус шаҳри ва Тал ҳудуди вақтинча ёпилганини, ҳарбийлар йўл тўсиқлари ўрнатиб, ҳужумчиларни қидираётганини билдирган. 

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳодисага жавоб чораларини муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғилиш чақирган. Бу ҳақда унинг идораси баёнот берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ишғолчи Исроилнинг ўта ўнгчи Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир полиция қўриқлови ва ашаддий яҳудийлар ҳамроҳлигида ишғол остидаги Шарқий Қуддусда жойлашган Ал-Ақсо масжидига яна бостириб кирган эди.
 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends