Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчиларнинг фаластинликларга ҳужуми кўпайди
Олам
−
16 Ноябрь 2023
54727 октябрдан бери Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчиларнинг Фаластин аҳолисига ҳужумлари сони икки баравар кўпайди, бу кунига учдан олтитага етди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (OCHA) хабар берди.
“7 октябрдан бери OCHA фаластинликларга қарши 246 та кўчманчилар ҳужумини қайд этди, оқибатда фаластинликларга тегишли мулкка зарар етказилди (180 та ҳодиса), фаластинликлар яраланди (30 та ҳодиса), қурбонлар бўлди ёки моддий зарар кўрди(36 та ҳодиса). Кунига ўртача олтитадан ортиқ ҳодиса рўй бермоқда, йил бошида эса бу кўрсаткич учта эди”, дейилади расмий баёнотда.
Бошқарманинг билдиришича, ҳужумларнинг учдан биридан кўпроғи ўқотар қурол ишлатиш билан боғлиқ бўлиб, барча ҳодисаларнинг деярли ярмида Исроил ҳарбийлари ҳужумчиларга ҳамроҳлик қилган ёки уларни фаол қўллаб-қувватлаган.
OCHA маълумотларига кўра, 7 октябрдан бери Ғарбий Соҳилда жами 427 фаластинлик ҳалок бўлган. Уларнинг 65 фоизи, асосан, Женин ва Тулкарм провинцияларида, Исроил ҳарбийлари томонидан тинтув ва ҳибсга олишлар оқибатида содир бўлган тўқнашувларда ҳалок бўлган. Фаластинликларнинг 26 фоизи Ғазо сектори билан бирдамлик намойишларида, яна 6 фоизи эса Исроил кучлари ёки кўчманчиларга ҳужум ёки гумон қилинган ҳужумда, 2 фоизи уларга қилинган кўчманчилар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳрида Фаластин кучлари ва Исроил мудофаа кучлари ўртасида шиддатли тўқнашувлар бўлганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15